Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Татаристон касаба уюшмалари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

19.11.2019

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Татаристон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси қабули бўлиб ўтди. Унда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида аввало, мамлакатимизда барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг натижаларига алоҳида тўхтаб ўтилди. Меҳмонларга Ўзбекистонда давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида йўлга қўйилган самарали ижтимоий шерикликнинг аҳамияти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари…

Батафсил >>

МЕҲНАТ СОҲАСИДА МУҲИМ МАСАЛА

18.11.2019

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгашида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини тармоқ кенгаши раиси Абдужабборхон Нарзуллаев олиб борди. Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакиллари, туман ҳокимлиги, туман бандликка кўмаклашиш маркази мутахассилари, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши , соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси, тумандаги тармоқ касаба уюшмалари бошланғич ташкилот раислари иштирок этдилар. Туман ҳокимлиги иқтисодиёт…

Батафсил >>

ЭЪТИБОР МАРКАЗИДАГИ МАВЗУ

15.11.2019

Каттақўрғон шаҳар тармоқ касаба уюшмалари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида “Меҳнат соҳасида муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзуида “Давра суҳбати” бўлиб ўтди. Тадбирда эътироф этилганидек, шиддаткор замон ҳар сонияда меҳнат муносабатлари ва омиллари мавзусига юзланишни тақозо этмоқда. Айниқса юксак технологияларга асосланган дунёда инсон меҳнати қадри ва ҳимояси, уни рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари И.Маматов, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими раиси Ш.Турдиев, 3 умумий таълим мактаби ўқитувчиси Л.Турсунова…

Батафсил >>

ХОЛИС ВА ҲАҚҚОНИЙЛИК АСОСИДА

14.11.2019

Сайлов халқ хоҳиш иродасининг ифодаси. Бу жараён ҳар бир фуқаро ҳаётидаги масъулиятли давр саналади. Шу боис ҳам муҳим сиёсий жараён арафасида сайлов қонунчилигига доир янгиликлар, сиёсий партаялар позициялари, сайловолди дастурлари билан танишувга доир тадбирлар ташкил этилади. Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида бўлиб ўтган семинарда ҳам ана шулар хусусида фикр юритилди. Семинарда бирлашма кенгаши масъул ходимлари, шаҳар кенгашлари, йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят…

Батафсил >>

Давра суҳбати ўтказилди

13.11.2019

12 ноябр куни Самарқанд тумани Халқ таълими бўлими мажлислар залида «Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра сухбатида тармоқ касаба уюшмалари туман кенгашлари раислари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари иштирок этди. Давра сухбатида иштирок этган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакили Бахтиёр Номозов меҳнат соҳасидаги долзарб масалалар бўйича ўз фикрлари ва таклифларини билдирди. Давра сухбати мазмунли ва саволларга бой тарзда ўтди. Б.Халияров, Таълим,…

Батафсил >>

“Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлиғини сақлаш ва тиклашда санатор-курорт муассасаларининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

12.11.2019

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Оқ тош” санаторийсида “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлиғини сақлаш ва тиклашда санатор-курорт муассасаларининг ўрни ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда Белоруссия, Болгария, Озарбайжон, Греция, Малайзия, Қирғизистон, Тожикистон каби ҳорижий давлатларнинг соғлиқни сақлаш ва санатор-курорт муассасалари мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийлар мутасаддилари, тиббиёт муассасалари, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази…

Батафсил >>

Ҳамкорлик ва тажриба уйғунлиги

11.11.2019

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги Санатор-курортлар бошқармаси, Президент Администрациясининг Тиббиёт бош бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент вилоятидаги «Оқтош» санаторийсида «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлиғини сақлаш ва тиклашда санатор-курорт муассасаларининг ўрни ва аҳамияти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Беларусь, Болгария, Озарбайжон, Греция, Малайзия, Қирғизистон каби хорижий давлатлар вакиллари ва юртимиздаги санаторийлар раҳбарлари иштирок этди. Халқаро конференцияда Санатор-курортлар бошқармаси бошлиғи Анвар Аҳмедов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги санаторийлар фаолияти…

Батафсил >>

“Бош вазир кубоги“да темирйўлчилар ғолиб бўлди

08.11.2019

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини бажариш юзасидан республика бўйича футбол ва волейбол спорт тури бўйича “Бош вазир кубоги“ мусобақаси ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотлар ходимларидан таркиб топган жамоалар ўртасида ташкил этилган мусобақада турли ташкилотлардан 64 та футбол…

Батафсил >>