Республика Ишчи гуруҳи Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатди

18.02.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков раҳбарлигида тузилган Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзили Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани бўлди. Ишчи гуруҳ вакиллари мазкур туманда уйма-уй юриб, эҳтиёжманд, оғир турмуш шароитларида яшаётган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқладилар. Очиқ мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди. Ўрганишлар натижасида ижтимоий-иқтисодий…

Батафсил >>

ЯНГИ ҚОНУН ТАРҒИБОТИ

17.02.2020

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари Университети Самарқанд филиалида Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонун мазмун моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Исаев Маҳмуджон Нигматович, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши фаоллари ва Университет ходимлари иштирок этмоқда. Тадбирда сўз олган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Маҳмуд Исаев йиғилиш иштирокчиларига янги Қонун…

Батафсил >>

САМАРҚАНДДА РЕГБИ ОММАВИЙЛАШАДИ

14.02.2020

Регби спорт турини оммавийлаштиришга жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Касаба уюшмалари ташаббуси билан Тойлоқ болалар-ўсмирлар спорт мактабида регбини оммалаштиришга бағишланган кўргазмали амалий семинар ҳамда регби бўйича Самарқанд вилояти очиқ биринчилиги ўтказилди. Спортнинг оммавийлигини таъминлашга бағишланган тадбирда Тойлоқ, Нуробод, Иштихон, Ургут, Жомбой, Паст Дарғом, Каттақўрғон тумани ёш спортчилари қатнашди. Ўзбекистон Регби федерацияси ижрочи директори Р.Самиев ушбу спорт турининг оммавийлигини ошириш ҳамда жамоаларни шакллантириб, республика ва халқаро мусобақаларга…

Батафсил >>

ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА БЎЛИМИ ТОМОНИДАН 2019 ЙИЛДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ВА 2020 ЙИЛДАГИ РЕЖАЛАР

13.02.2020

Бирлашма кенгашининг ижтимоий суғурта бюджети ҳисобидан 2 минг 411 нафар ишчи-ходимлар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда соғломлаштирилди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 350 нафар ишчи ходимлар кўп соғломлаштирилишига эришилганлигини, яъни 1,44 баробарга кўпайганлигини англатади. Шунингдек, Федерация кенгашининг дастури ҳамда Йўриқноманинг 23-бандига мувофиқ 235 нафар ишчи-ходимлар бепул соғломлаштирилди. Жумладан, кам таъминланган оилаларнинг ишловчи вакилларидан 51 нафар, фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг ишловчи аъзоларидан 26 нафар, ишлайдиган кексалардан 25 нафар ишчи-ходимлар бепул соғломлаштирилди. Шу…

Батафсил >>

ҲИСОБОТ САЙЛОВИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

12.02.2020

Жорий йилнинг 11 февраль куни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши тизимидаги Вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази ҳамда Вилоят рус драмма театрида ҳисобот-сайлов ва жамоа шартномалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Талим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Б.Намазов иштирок этди. Дастлаб кун тартиби бўйича жамоа шартномасининг бажарилиши мухокама этилди. Иш берувчи ва қўмита раисларининг ўз мажбуриятларини бажарилиши юзасидан хисоботлари тингланди….

Батафсил >>

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Қозоғистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

11.02.2020

Жорий йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиковнинг Қозоғистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Қозоғистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сатыбалды Даулеталин, Қозоғистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, “Ынтымак” кичик ва ўрта бизнес тармоғи касаба уюшмаси раиси Кайрат Жанабеков, Қозоғистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва ижтимоий шериклик қўмитаси раиси Гулнара Жумагелдиева, Қозоғистон касаба уюшмалари Федерациясининг Активларни бошқариш дирекцияси…

Батафсил >>

СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

10.02.2020

Тойлоқ тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман кенгаши ҳамкорликда аёллар ўртасида, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбир очилиш маросимида сўз олган туман Адлия бўлими бошлиғи Азамат Ғафоров, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман кенгаши раиси Қобил Собировлар аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб…

Батафсил >>

ҲИСОБОТ-САЙЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

07.02.2020

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарканд шахар кенгаши тизимидаги Самарқанд Ветернария Медицинаси Институтида белгиланган график асосида ҳисобот-сайлов ва жамоа шартномалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича массъул ташкилотчиси Нормурод Ражабов, шаҳар кенгаши раиси Рустам Валиев, Самарқанд Ветернария Медицинаси Институти ректори ва ходимлари иштирок этди. Йиғилишда 2019 йилда Жамоа шартномаларининг бажарилиши юзасидан иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси раисларининг ҳисоботлари эшитилди. Шундан…

Батафсил >>