БОЛАЖОНЛАР ЯЙРАБ-ҚУВНАБ
Каттақўрғон туманидаги “Баркамол авлод” болаларни соғломлаштириш оромгоҳи бу ҳудудаги энг баҳова, соя салқин маскан ҳисобланади. Уч юз турдан ортиқ дов-дарахтлар билан қуршалган масканда таътил кунларини ўтказаётган болажонлар яйраб қувнашига барча шарт-шароитлар яратилган. Бу йилги таътил мавсумини ҳам “Баркамол авлод” барвақт бошлади. Сифатли таъмирдан чиқарилган дам олиш масканида бир қатор янгиликлар яратилди. Жумладан ҳар томонлама қулай ёзги ошхона, янгитдан барпо этилган сузиш ҳавзаси, спорт майдончаси, хуллас, ҳамма ҳаммаси болажонларга беҳад манзур…


Spelling error report
The following text will be sent to our editors: