Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларда жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Миллий Археология маркази Самарқанд филиали, Самарқанд хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ва 65-, 78-умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 4-, 41-, 90-мактабгача таълим муассасаларида жамоа шартномаларининг бажарилиши бўйича муҳокамаси ҳамда бошланғич касаба уюшмалари ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. Кун тартибидаги биринчи масала Жамоа шартномаларининг 2019 йил ҳолати бўйича бажарилиши юзасидан раҳбарлар ҳамда бошланғич касаба…
СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шахар кенгаши ва Самарқанд вилояти Марказий банк ҳамкорлигида “Марказий банк кубоги – 2020” мусобақалари ўтказилди. Вилоятдаги банк ва филиаллари ходимлари (эркак ва аёллар) ўртасида спортнинг тўққизта тури бўйича мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат, шашка, стритбол, дартс ва мерганлик спорт турлари бўйича ўзаро куч синашди. Ушбу спорт мусобақаларида йигирмата банк ва филиалларидан 800 нафар ходимлар иштирок этишди. Мусобақалар жуда қизиқарли ва…
БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРИМИЗ
Булунғур туманида туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва туман таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашилари хамкорлигида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида туман халқ таълими, тиббиёт бирлашмаси ва мактабгача таълим ходимлари хотин-қизлар ўртасида ”Қувноқ стартлар” мусобақалари ўтказилди. Мусобақа иштирокчилари, ким чаққон ўйини, арқон тортиш, тўсиқлардан баскетбол тўпини олиб юриш, тезликда тўсиқлар оша югуриш, теннис ракеткасида шарикни олиб юриш ва байроқчани олиб келиш шартлари бўйича…
ҚОНУН БАРЧАГА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ
Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида жамоат ташкилоти ва иш берувчилар вакиллари иштирок этишди. Давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро яқин ҳамкорликнинг янги босқичида – жамоат ташкилотлари ваколатлари кенгайишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса халқимиз ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олиш, оддий одамлар турмуш даражаси сифатини яхшилаш, орзу – ўйларини рўёбга чиқариш имкониятларини кенгайтиради. Меҳнаткаш ва улар оила аъзолари манфаатлари устуворлигига масъул бўлган касаба уюшмалари ҳам ўз…
Республика Ишчи гуруҳи Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатди
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков раҳбарлигида тузилган Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзили Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани бўлди. Ишчи гуруҳ вакиллари мазкур туманда уйма-уй юриб, эҳтиёжманд, оғир турмуш шароитларида яшаётган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқладилар. Очиқ мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди. Ўрганишлар натижасида ижтимоий-иқтисодий…
ЯНГИ ҚОНУН ТАРҒИБОТИ
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари Университети Самарқанд филиалида Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонун мазмун моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Исаев Маҳмуджон Нигматович, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши фаоллари ва Университет ходимлари иштирок этмоқда. Тадбирда сўз олган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Маҳмуд Исаев йиғилиш иштирокчиларига янги Қонун…
САМАРҚАНДДА РЕГБИ ОММАВИЙЛАШАДИ
Регби спорт турини оммавийлаштиришга жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Касаба уюшмалари ташаббуси билан Тойлоқ болалар-ўсмирлар спорт мактабида регбини оммалаштиришга бағишланган кўргазмали амалий семинар ҳамда регби бўйича Самарқанд вилояти очиқ биринчилиги ўтказилди. Спортнинг оммавийлигини таъминлашга бағишланган тадбирда Тойлоқ, Нуробод, Иштихон, Ургут, Жомбой, Паст Дарғом, Каттақўрғон тумани ёш спортчилари қатнашди. Ўзбекистон Регби федерацияси ижрочи директори Р.Самиев ушбу спорт турининг оммавийлигини ошириш ҳамда жамоаларни шакллантириб, республика ва халқаро мусобақаларга…
ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА БЎЛИМИ ТОМОНИДАН 2019 ЙИЛДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ВА 2020 ЙИЛДАГИ РЕЖАЛАР
Бирлашма кенгашининг ижтимоий суғурта бюджети ҳисобидан 2 минг 411 нафар ишчи-ходимлар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда соғломлаштирилди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 350 нафар ишчи ходимлар кўп соғломлаштирилишига эришилганлигини, яъни 1,44 баробарга кўпайганлигини англатади. Шунингдек, Федерация кенгашининг дастури ҳамда Йўриқноманинг 23-бандига мувофиқ 235 нафар ишчи-ходимлар бепул соғломлаштирилди. Жумладан, кам таъминланган оилаларнинг ишловчи вакилларидан 51 нафар, фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг ишловчи аъзоларидан 26 нафар, ишлайдиган кексалардан 25 нафар ишчи-ходимлар бепул соғломлаштирилди. Шу…






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: