Welcome to O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Samarqand viloyat kengashi   Click to listen highlighted text! Welcome to O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Samarqand viloyat kengashi
  • Faoliyat sarhisob qilindi
  • 3 dekabr – Xalqaro nogironlar kuni
  • Tadbirkorlar bilan uchrashuv o‘tkazildi
  • 11-НОЯБР КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
  • Пресс-тур

АЛОҚАЛАР МУСТАҲКАМЛАНДИ

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси Самарқанд касаба уюшмалари фаолияти билан яқиндан танишди. Муносиб меҳнатга – муносиб муносабат тамойили ижросида ўзаро манфаатли ва амалий ҳамкорликнинг ўрни беқиёс. Ўзбекистон ва Россия мустақил касаба уюшмалари Федерациялари ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаси доирасида бўлиб ўтган мулоқот ва тадбирлар самарали ва қизғин кечди. Ўз сафига 6 минг нафардан зиёд аъзоларни бирлаштирган Самарқанд касаба уюшма ташкилотлари ижтимоий шерикчилик асосида меҳнаткашлар ва улар оила…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Эътибор ва рағбат

Мамалакатимиз тараққиёти ёш авлод билими, интилишу изланишларига чамбарчас боғлиқ. Билимли, интелектуал салоҳияти ёшларни тарбиялаш устоз-мураббийлар зиммасига катта масъулият юклайди. Токий аждодларимиз эътироф этишганидек, илм бермоқ ва ўрганмоқ қақраб ётган саҳрони сув билан суғориш билан баробардир. Туманимизда бу соҳага умрини бахшида этган, ўз келажагини ёшлар тақдири билан боғлаган устозлар кўп. Улар фидойилиги ҳар доим қадр-қиммат топиб келмоқда. Касаба уюшма ташкилотлари ҳам фидойи ўқитувчиларга муносиб иш ва дам олиш шароити яратиб беришга…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Волейбол мусобақаси ўтказилди

Маълумки сентябрь ойи Ўзбекистон ҳалқи учун энг қувончли ва залворли байрамни ўзида мужассам этган кундан бошланади. “2019 йил – фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” ҳамда 1 сентябрь- Республикамиз мустақиллигининг 28 йиллиги мунособати билан Самарқанд давлат архитектура қурилиш институт ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси томонидан факультетларда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи маданий-маърифий ва амалий тадбирлар ташкил этилди. Ўзбекистонда илм-фан тараққиётига ўз фаолиятлари билан…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

1092 ишонч телефони туну кун фаолият олиб бормоқда

Фуқароларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларидан ҳамда мажбурий меҳнатга, шунингдек, болалар меҳнатига йўл қўймаслик борасида Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ҳолатларидан бохабар қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Юридик клиникаси негизида ташкил топган ҚАЙТА АЛОҚА МЕХАНИЗМИ доирасида Call-Center ва Телеграмм тармоғида махсус бот ташкил этилган бўлиб, у ерга фуқаролар (71)200-1092 қисқа рақами ёки “@kasaba_bot” орқали меҳнат муносабатлари, жумладан, мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар қандай масалада…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

СПАРТАКИАДА БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Семург оромгоҳида спортнинг мини футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича Республика спартакиадаси ўтказилди. Спартакиадада тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги туман, шаҳар кенгашлари раислари ва фаоллари иштирок этди. Спорт мусобақасида иштирок этган Самарқанд вилояти вакиллари спортнинг шахмат ва стол тенниси бўйича биринчиликни қўлга киритиб, мусобақанинг диплом ва совғалари билан тақдирланди. Ғ.Рустамов масъул…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Энг яхшилар эътироф қилинди

Самарқанд вилояти Ёшлар марказида болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг форуми бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мавсумда фаол қатнашган масъул ташкилотчилар иштирок этди. Унда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков мавсум якунлари хусусида ахборот бериб, ўтган йилларда бошланган янгича ёндашув асосида тизимли ишлар янада кучайтирилганини таъкидлади. Дастлаб, жорий йил ёз…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

“ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ҚАНДАЙ БАЖАРИЛМОҚДА”

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар кенгаши томонидан бошланғич ташкилотларда жамоа шартномаси ва унинг бажарилиши ўрганилди. Тармоққа қарашли таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси каттақўрғон шаҳар кенгашида 58 та бошланғич ташкилот мавжуд бўлиб, уларнинг барчасида 2019-2021 йиллар учун жамоа шартномалари тузулган.Бугунги кунда бошланғич ташкилотлар ушбу жамоа шартномасида кўрсатилган ҳуқуқ ва имкониятларга амал қилган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Жамоа шартномаларида меҳнатга ҳақ тулаш шакиллари, тизими ва…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

ФАОЛИЯТГА ХОЛИС БАҲО

“Устозлар касаба уюшмалари эъзозида” республика кўрик танловининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтди. Вилоятда танлов шартларига мос келувчи 161 нафар бошланғич ташкилот етакчилари фаолият кўрсатаётганлиги аниқланди. Илк босқичда эса 123 нафар етарли малака ва тажрибага эга етакчилар иштирок этишди. Касаба уюшмалари тизимида икки ва ундан ортиқ муддатга сайланган бошланғич ташкилот саркорлари муайян ҳаётий ҳамда иш тажрибасига эга кишилар саналишади, – дейди Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!