Welcome to O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Samarqand viloyat kengashi   Click to listen highlighted text! Welcome to O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Samarqand viloyat kengashi
  • Faoliyat sarhisob qilindi
  • 3 dekabr – Xalqaro nogironlar kuni
  • Tadbirkorlar bilan uchrashuv o‘tkazildi
  • 11-НОЯБР КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
  • Пресс-тур

МУСТАҚИЛЛИК ТАРАҚҚИЁТ ТИМСОЛИ

                 Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида ташкил этилган “Маънавият соати” да мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тараққиёт йўли хусусида сўз юритилди. Тадбирда иштирок этган Самарқанд давлат унверситети профессори Фарход Набиев, асрларга татиган йиллардаги иқтисодий юксалиш, кенг кўламли бунёдкорлик, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни хусусида муфассал тўхталди. “Ким эдигу, ким бўлдик” мавзуида иштирокчиларнинг эркин фикрлари, ёш авлод тарбияси йўлида амалга ошириб келинаётган  улкан ишларга шарҳ берилди. Тадбирда  бирлашма кенгаши раиси…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

САЛОМАТЛИК КАФОЛАТИ

            Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида ходимлар гимнастикасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эндиликда белгиланган тавсиялар асосида ҳар куни оммавий гимнастика машғулотлари ташкил этилмоқда. Бундан ташқари ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида стол теннис билан шуғулланиш имконияти ҳам яратилди, ходимлардан таркиб топган футбол жамоамиз корхона ва ташкилотлар ўртасида ташкил этилган мусобақаларда иштирок этиб келаётир. Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШ МУТАХАССИСИ” ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ

“Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ жорий йилнинг 30 июн куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда турли тармоқларида меҳнат қилиб, ўз инновацион ғоя ва ишланмаларини илгари суриб келаётган энг фаол ва ташаббускор ёш мутахассислар, ёш олимлар иштирок этдилар. Танловда таъкидланганидек, мамлакатимиз давлат мустақиллигига эришган…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

“ЭНГ ФАОЛ ЁШ МУТАХАССИСЛАР” ТАНЛОВИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг қуйи босқичи Самарқанд вилоятида ҳам муваффақиятли ташкил этилди. Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган юзлаб ёшлар ўз билим ва касбий махоратларини яна бир карра синовдан ўтказишди. Ўзбекистон ҳаво йўллари тизимидаги Самарқанд халқаро аэропорти маъмурияти ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан ташкил этилган танловда мураккаб сохани танлаган бир қатор ёшлар иштирок этишди. Эътиборли жиҳати шундаки кейинги йилларда…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

САФ КЕНГАЙИБ, ИШЛАР ЖОНЛАНАЯПДИ

  Самарқанд вилоят матбуот уйида касаба уюшмалари VII Қурултойида белгилаб олинган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан тизим ташкилотлари кўмагида яратилаётган янги иш ўринлари таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманни очган “Зарафшон” – “Самаркандские вестник” бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев, касаба уюшмаларининг кенг қамровли фаолияти, иш берувчилар олдидаги мажбуриятларга қисқача тўхталиб ўтди. Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Махмуд Бобоёров…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

БЕҒУБОР ДАМЛАР ЗАВҚИ

 Қатор йиллардирки Қорақалпоғистон республикаси ҳамда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида истиқомат қилаётган мактаб ўқувчиларининг бир гуруҳи Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги сўлим оромгоҳларда ёзги таътил кунларини ўтказишаётир. Бу анъана бу йил ҳам давом эттирилмоқда. Якшанба куни саҳарда Самарқанд темир йўл вокзалида шимолий ва жанубий ҳудулардан келаётган дам олувчиларнинг илк гуруҳларини кутиб олишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қорақалпоғистонлик 450 нафар, Сурхондарёлик 100 нафар болажонлар вилоят касаба уюшмалари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда жамоатчилик томонидан…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

ЁШ ХОДИМЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАХАТЛАР БЕРИШГА ДОИР БИЛИМЛАРИНИ ОШИРИШ БОРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ДАВРА СУҲБАТИ

Самарқанд шаҳридаги Сўзангарон тиббиёт коллежида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши юридик бўлими мудири Фаррух Саъдуллаев Бугун ёшларга мамлакатимизда жуда катта имкониятлар яратьилганлиги, ёш ходимларни меҳнат қонунчилигига риоя этиш, меҳнат шартномаларини тузиш, ишга қабул қилиш, синов муддати, ва меҳнат оид муносабатлар борасида ҳуқуқий маслахат берилди. Семинар йиғилишида 120 га яқин коллеж талабалари ва ёш ўқитувчилар иштирок этдилар. Давра суҳбати ўзаро савол-жавоблар асносида юқори савияда ўтказилди.     Юридик бўлим

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Мақсад – меҳнаткашлар учун хавфсиз ва соғлом муносиб меҳнат шароитларини яратиш.

       2016 йил 30 май куни Ургут туманидаги 121-сон умумтаълим мактабининг мажлислар залида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ургут тумани кенгашига қарашли бошланғич ташкилотлари меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандиси вазифасини бажараувчи ходимлар ва  меҳнат муҳофазаси вакиллари иштирокида  – меҳнаткашларнинг меҳнати муҳофаза қилинишга доир ҳуқуқни ҳимоя этиш борасидаги ҳуқуқларини амалга ошириш ва бу борада уларнинг вазифалари ва мажбуриятлари ҳақида вакилларнинг билимларини янада мутаҳкамлаш мақсадида Ўқув-машғулот…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!